12 та мультфильм яратиш учун бюджетдан 4,458 миллиард сўм маблағ ажратилган
Жамият
−
02 Июнь 2020
119362019 йилда 12 та мультфильмни яратиш учун "Ўзбеккино" Миллий агентлигига 4 миллиард 458 миллион сўм миқдоридаги бюджет маблағи ажратилган. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, маблағнинг 76,24% – (3 миллиард 400 миллион сўм) 2019 йилда 9 та мультфилм ишлаб чиқарган давлат мультимедиа студиясига берилган (уларнинг 4 та мультфилми устидаги ишлар 2020 йилда ҳам давом эттирилади), қолган 23,76% (1 миллиард 59 миллион сўм) маблағ 3 та мультфилм яратган хусусий ишлаб чиқарувчиларга ажратилган.
Таъкидланишича, 2020 йилдан эътиборан барча фильм лойиҳалари фақат тендер асосида кўриб чиқиладиган бўлди. Масалан, жорий йилда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги қошидаги Бадиий кенгаш 3 та мультфилм ишлаб чиқиш учун қарорни айнан эълон қилинган тендер натижаларига асосан қабул қилди. Улардан биттаси давлат студиялари томонидан, 2 таси хусусий студиялар томонидан суратга олинадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Ўзбеккино" томонидан Амир Темур ва Абдулла Орипов ҳақида фильм суратга олиниши айтилган эди.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023