ДСҚ тадбиркорларга мурожаат йўллади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 февралдаги қарорига асосан Тошкент шаҳри худудида 1 мартдан 1 июлга қадар онлайн назорат-касса машиналари тизимини амалиётда қўллаш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тадбиркорларни тажриба лойиҳасида иштирок этишга чақирди.

Тажриба лойиҳасида иштирок этиш учун қарор билан белгиланган фискал маълумотлар операторига, яъни “Янги технологиялар” илмий-ахборот марказига ёзма мурожаат қилиб, фискал модулига эга бўлиши талаб этилади. Тажриба лойиҳасини ўтказиш даврида фискал модул бепул берилади. 

Сўнгра фискал модулни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали “Юридик шахслар назорат-касса машиналарини рўйхатдан ўтказиш” интерактив хизмати ёрдамида рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади. 

Рўйхатдан ўтган фискал модулни электрон ҳисоблаш машиналарига ёки бошқа қурилмаларга ўрнатиш ва созлаш ишларини бажаргандан сўнг тадбиркорлик субйекти тажриба лойиҳаси иштирокчисига айланади. 

Бундан ташқари, “Юридик шахслар назорат-касса машиналарини рўйхатдан ўтказиш” интерактив хизматида кун давомида касса чеклари бўйича тушумни кўриб бориш имконияти яратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат солиқ қўмитаси тажриба

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг