Афғонистонда 3 кун ичида сув тошқинлари оқибатида 14 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Охирги 3 кун ичида Афғонистоннинг турли вилоятларида сув тошқинлари оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Толибон” муваққат ҳукуматининг табиий офатларни бошқариш вазирлиги матбуот котиби мулла Ханан Саик баёнот берди.

Саикнинг айтишича, мамлакатнинг Ҳирот, Сар-э Пол, Фераҳ, Лағмон, Нуристон ва Хост каби 14 вилоятида тошқин содир бўлган. 3 кун ичида сув тошқинлари оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 140 та уй вайрон бўлган, 2 мингдан ортиқ ҳайвонлар йўқолган.

Афғонистонда қорнинг эриши, об-ҳавонинг исиши, кучли ёғингарчилик ва инфратузилманинг етарли даражада йўқлиги оқибатида сув тошқинлари қурбонлар ва мулкий йўқотишларнинг ортишига олиб келмоқда. Мамлакатда ҳар йили юзлаб одамлар шу сабабдан вафот этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон сув тошқинлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made