АҚШда 9 ёшли бола 6 яшар болани отиб ўлдирди

3-саҳифа

image

Америка Қўшма Штатларида 9 ёшли бола уйдан топиб олган тўппонча билан 6 яшар боланинг бошига ўқ узди. Бу ҳақда CNN хабар берди

Қайд этилишича, жорий йилнинг 14 август куни Флорида штатида 6 яшар бола бошидан олган жароҳати билан шифохонага ётқизилган ва кўп ўтмай вафот этган. Аниқлик киритилишича, у ўқотар қуролдан яраланган. Унга 9 ёшли бола ўқ узгани айтилмоқда.

Мазкур бахтсиз ҳодиса вақтида уйда катта ёшли кишилар бўлган ва улар сўроқ қилинган. Ҳозирча ҳеч ким жавобгарликка тортилмаган. Полиция эса воқеада ҳеч қандай зўравонлик аломатлари йўқлигини маълум қилган. 

Gun Violence Archive маълумотларига кўра, жорий йилда АҚШда 1114 дан ортиқ 17 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар ўқотар қуроллардан ўлдирилган, яна 3065 бола жароҳатланган. Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотларига кўра, 2021 йилда 1 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ўлимининг тахминан 19 фоизи ўқотар қурол туфайли юз берган.

2020 йилда АҚШда бошқа сабаблардан кўра болалар кўпроқ шу каби жароҳатлардан ўлган. Ҳатто ўқдан ҳалок бўлганлар сони йўл-транспорт ҳодисалари қурбонлари сонидан ҳам ошиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Колорадо штатида полиция ходими қўлида маркер бўлган эркакни отиб ўлдирган эди. “Полициячи фломастерни пичоқ деб ўйлаб, шундай йўл тутган бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Флорида

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made