Андижонда 75 дан ортиқ итлар ўлдирилгани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида 75 дан ортиқ дайди итлар отиб, заҳарланиб ўлдирилгани айтилмоқда. Бу ҳақда атроф-муҳит муамоларини ёритиб борувчи “Ekologuz” Telegram-каналида маълум қилинди.

Унда айтилишича, бу ишлар ёш болалар ва катталар кўз ўнгида қилиняпти.

“Ҳукумат бу масалага уларни ўлдириб эмас, уларни идентификация, чиплаш, вакцинация ва стерилизация қилишнинг замонавий йўллари орқали ечим топиши мумкин эди. Ўзбекистон Грузия, Туркия, давлатлари амалиётини ўрганмади, ўрганмаса ҳам керак. Аммо бу каби ваҳшиёна ўлдиришлар ечим эмас”, дейилади ёзиб қолдирилган постда.

Шунингдек, мазкур вазиятга нисбаттан на Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, на вазирликнинг вилоят Экология бошқармаси расмий муносабат билдириб чиққанича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дайдиб юрган итларни оммавий равишда ўлдириш бўйича Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан топшириқ берилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон ит экология

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг