Фарғонада юз берган ЙТҲда вояга етмаган бола нобуд бўлди

Жамият

image

Кеча, 2 май куни Фарғона вилоятида аянчли йўл транспорти ҳодисаси рўй берди. Оқибатда вояга етмаган бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бахтсиз ҳодиса шу куни соат 19:30 ларда Боғдод тумани ҳудудидан ўтган 4К 920В автомобиль йўлининг 6-км да юз берган. 1986 йилда туғилган Қ.Д. Nexia русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотади. Оқибатда йўл четида турган пиёда, 2007 йилда туғилган Д.Ж.ни уриб юборади.

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан оғир тан жароҳатлари олган Д.Ж. шифохонада вафот этади. 

Ҳайдовчининг ўзи ҳам тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Маълумотларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Боғдод тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Фарғона

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг