Венесуэлада давлат тўнтариши учун махсус ёлланган шахслар қўлга олинди

Олам

image

Венесуэла Президенти Николас Мадуро кеча, 4 май куни республикада давлат тўнтаришини амалга оширишни ният қилган 13 нафар ёлланма ходим қўлга олинганини айтди.

“13 террорчи қўлга олинди. Биз улардан ўз режаларини амалга ошириш учун фойдаланмоқчи бўлган материалларни тортиб олдик. Уларнинг ёнидан гиёҳванд моддалар, доллар, қурол, сунъий йўлдош телефонлари, радио, тунги кўриш мосламалари топилди”, деди Мадуро давлат телевидениесида қилган нутқида.

Венесуэла Президенти жиноятчиларни қўлга олишда иштирок этганларнинг ҳаммасига табрик йўллаб, уларни мукофотлаган.

Маълумот ўрнида, 3 май куни Венесуэла расмийлари Боливия Республикасида давлат тўнтаришини амалга оширишни режалаштирган Колумбиядан келган ёлланма жангарилар гуруҳи ҳақида хабар беришди. Венесуэла Конституциявий ассамблеяси раиси Диосдадо Кабеллонинг сўзларига кўра, ёлланганлар Венесуэлага қайиқ ёрдамида киришга ҳаракат қилган.

Колумбия ҳукумати Венесуэла томонининг баёнотини рад этди. Уларнинг версиясига кўра, Каракас диққатни Венесуэланинг ички муаммоларидан чалғитиш учун Боготага қарши асоссиз айбловларни илгари сурмоқда.

Венесуэладаги вазият 2019 йил 23 январидан кейин кескинлашиб кетди. Мухолифат лидери Хуан Гуаидони Америка Қўшма Штатлари уни вақтинча давлат раҳбари сифатида тан олди. Унга Лима гуруҳи мамлакатлари (Мексикадан ташқари) ва аксарият Европа Иттифоқи давлатлари қўшилди. Венесуэла Президенти Николас Мадуро воқеани давлат тўнтаришига уриниш деб атади ва АҚШ билан дипломатик алоқаларни узишини эълон қилди. Уни қўллаб-қувватлашни Россия, Беларусь, Эрон, Хитой, Куба, Никарагуа, Сурия ва Туркия маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Венесуэла

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг