Ажабо! Андижонда қарийб 700 млн сўмга бир туп кўчат сотиб олинди

Жамият

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқлар орқали Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан декоратив ўсимликлар қаламчалари “Черенки декоративних растений” кўчатларининг 1 донасини салкам 700 миллион сўмдан сотиб олингани ҳақида хабар тарқалган эди.

Унда айтилишича, декоратив ўсимликлар қаламчалари “Черенки декоративних растений” кўчатларининг 1 донаси 598 миллион 700 минг сўмдан ЯТТ "Тоҳиров Абдулвоҳид Василович"дан сотиб олинган. Худди шу дарахт кўчатларининг 1 донаси 698 миллион 650 минг сўмдан ЯТТ "Насриддинова Муҳайёхон Одилжон қизи”дан харид қилинган.

Шунингдек, декоратив ўсимликлар қаламчаларининг учинчи (бир) донаси 698 миллион 700 минг сўмдан “Гуллар ва ландшафт” МЧЖдан сотиб олингани айтилган.

Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан 2023 йилда экилган манзарали ва игна баргли дарахтлар тўғрисида тақдим этилган маълумотда бор йўғи 99 миллион 855 минг сўмлик дарахтлар экилганлиги иддао қилинган.

Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу ҳолатга муносабатини билдирди.

Маълум қилинишича, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан манзарали ва игна баргли дарахтлар ҳамда мавсумий гуллар сотиб олиш мақсадида давлат харидлари электрон тизими орқали (etender.uzex.uz) очиқ танлов эълон қилинган. Танловда ғолиб деб топилган ЯТТ "Тоҳиров Абдулвоҳид” ҳамда “Гуллар ландшафт” МЧЖлар билан шартнома тузилган.

Битта ташкилот давлат бюджети маблағларидан 3 (уч) дона қаламчаларни 2 миллиард сўмга сотиб олгани ижтимоий тармоқларда кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Депутат Жаҳонгир Жиянов ушбу ҳолатдан ажабланиб, ўз саҳифасида: 

“Хуллас, битта ташкилот давлат бюджети маблағларидан 3 (уч) дона қаламчаларни 2 млрд сўмга сотиб олса-я. Қалам эмас, қаламча. Бу пулга ўрмонча сотиб олса бўлса керак”, деб ёзди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Андижон кўчат 700 млн сўмлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made