Бақлажон пўстининг қандай фойдали жиҳатлари бор?

Фойдали

image

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бақлажоннинг сиёҳранг, ялтироқ пўсти инсон организми учун жуда фойдали эканлиги аллақачон аниқланган. Чунки, унинг таркибида, асаб толаларини асровчи ва саратонга қарши курашувчи ҳамда унинг олдини олувчи кучли антиоксидант-назунин моддаси мавжуд. Фақатгина уни меъёридан ортиқ истеъмол қилмаслик керак.

Бақлажон беназир шифобахш хусусиятларга эга. Шарқ мамлакатларида унга нисбатан, узоқ умр гарови дея таъриф беришади. Айни кунларда бақлажон пишган ва уни бемалол бозор расталаридан топишингиз мумкин. Бақлажонни доимий тарзда истеъмол қилсангиз, юрак-қон томир касалликларининг олдини олган бўласиз, юрак мушаклари мустаҳкамланади, қондаги xолестерин миқдори камаяди, остеопороз ва остеоxондрозга қарши курашувчанлик пайдо бўлади, организм тиқинлардан тозаланади, сув балансини бир маромда ушлаб туриш мумкин, энг муҳими саратон ҳужайралари мудроқ ҳолатда қолади.

Сабзавот таркибида В гуруҳи витамини мавжуд бўлиб, у сизни уйқусизликдан xалос этади, асабларингизни тинчлантиради. Бир дона бақлажон таркибидаги С витамини грипп ва шамоллаш профилактикаси учун етарлидир. Бундан ташқари сиёҳранг сабзавот таркибидаги РР витамини чекишни ташлаш ҳаракатида бўлганлар учун айни муддао. Яна ушбу сабзавотда калий, фосфор, темир, кальций, магний каби микро ва макроэлементлар кўп.

Бақлажонда фолий кислотаси борлиги сабабли уни оз миқдорда ҳомиладорлар рационига қўшиш мумкин, бундан ташқари фарзанд кутаётган аёлларда кузатиладиган камқонликда, сабзавот таркибидаги темир моддаси ҳам қўл келади.

Парҳезчи ҳонимлар учун ҳам янгилигимиз бор: 100 грамм бақлажон атиги 23 килоларория билан кифояланганини ҳисобга олсак, уни бемалол парҳезбоп таом сифатида қабул қилиш мумкин. Албатта, қайнатилган ёки димланганини, қовурилганини эмас. Аxир бақлажон қовурилиш жараёнида жуда кўп ёғни ўзига шимиб олади-да.

Агар сиз: камқонлик, атеросклероз, қандли диабет, ич қотиши, моддалар алмашинуви бузилиши, уйқусизлик ва доимий стресслардан азият чекаётган бўлсангиз бақлажонни ҳар куни ҳеч бўлмаганда 100 гр, ейишни одат қилинг. Қиш ва куз мавсумида эса бир ош қошиқ қурутиб майдаланган бақлажон талқони, буйрак ва жигар фаолиятини яxшилайди.

Пишиб ёки музлатгичда узоқ муддат қолиб кетиб, пўсти буришишни бошлаган бақлажонларни эса ҳеч иккиланмай ташлаб юборинг. Бундай бақлажонда заҳарли соланин моддаси йиғилади, бу модда сизда кучли диарея, қусиш, томир тортишиши ва эс-ҳушнинг йўқолишини келтириб чиқариши ҳеч гапмас.

Пишиб кетган бақлажонни янгисидан фарқлаш жуда осон, уни кесиб кўринг, уруғи ҳаддан зиёд кўп бўлса, ишлата кўрманг. Яна бир муҳим жиҳатни ёдда тутинг: бақлажонни қандай усулда пиширмоқчи бўлсангиз ҳам ярим соат тузли сувда турсин. Шунда таркибидаги зарарли моддалар ҳавф солмайди. 3 ёшгача болаларга бақлажонни бермагангиз дуруст, соланин моддаси кичкинтойда аллергияни чақириши мумкин.

Агар сизда қуйидаги касалликлар бор бўлса, бақлажонни овқатланиш рациононгизга қўшмаганиз маъқул: сурункали ва кучли ошқозон яраси ва гастрит, ошқозон ости бези яллиғланиши, инсульт терапияси, аллергия, буйракнинг сурункали оғриши. Ёдда тутинг: бақлажонни ҳомлигича ейиш жиддий муаммоларга сабаб бўлади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг