“Барселона” мухлислари ПСЖ футболчиларининг яхши дам олишига тўсқинлик қилди 

Спорт

image

Бир гуруҳ номаълум шахслар Барселонада ПСЖ футболчилари жойлашган меҳмонхона ёнида фейерверк уюштирди. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.

Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини Барселонада, 18 апрелга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. 10 апрель куни Парижда бўлиб ўтган биринчи учрашув 3:2 ҳисобида испан клуби фойдасига ҳал бўлганди.

16 апрелга ўтар кечаси ПСЖ футболчилари жойлашган меҳмонхона яқинида бир гуруҳ одамлар тўпланиб, салют отиб, петардаларни портлатди. 

Қайд этилишича, “Барселона” мухлислари ҳам меҳмонхона ёнига келиб, ёзда “Барселона”дан ПСЖга кўчиб ўтган Париж клуби футболчилари ва жамоанинг қанот ҳимоячиси Усмон Дембелега қарши ҳақоратомуз сўзларни ишлатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made