“Барселона”нинг ёздаги асосий трансфер мақсади аниқ бўлди
Спорт
−
13 Май
2124“Барселона” ёзги трансфер ойнаси олдидан дастлабки ишларни бошлаб юборди. Каталонияликлар Бильбаонинг “Атлетик” клуби вингери Нико Уильямсни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Diario Sport” хабар берди.
Манбага кўра, Каталония клуби нархи 50 миллион евродан сал кўпроқ бўлган Уильямс билан шартнома имзолашни ёздаги асосий трансфер мақсадларидан бири этиб белгилаган, бироқ клубдаги молиявий муаммолар бу трансфер амалга ошишига тўсқинлик қилиши мумкин.
Қайд этилишича, ҳозирда Нико “Атлетик”даги фаолиятидан мамнун, аммо “Барселона”нинг таклифи футболчининг Бильбаода қолиш қарорини ўзгартириши мумкиин. Уильямс 2013 йилнинг ёзидан буён “Атлетик”да тўп тепиб келади ва унинг шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Жорий мавсумда Нико клуб сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. “Атлетик” ҳамон Европа Чемпионлар лигаси зонасига кириш учун назарий имкониятни сақлаб қолмоқда, аммо “Атлетико Мадрид” билан орадаги фарқ ҳозирда олти очкога етган.
LiveБарчаси