“Бавария” мураббийлиги учун даъвогарлар эълон қилинди. Зидан улар орасида йўқ

Спорт

image

“Бавария” бош мураббийлик учун Зинедин Зидан номзодини кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда “Sky Sport” хабар берди.

Германия нашрлари мюнхенликлар клуби 51 ёшли мутахассис хизматларига қизиқиш билдираётгани билан боғлиқ хабарлар тарқатди, бироқ франциялик мутахассиснинг клуб постига келиши ҳақиқатдан йироқ. Шунингдек, германиялик Ральф Рангник ҳам клубнинг шорт-листида йўқ.

Клуб мураббийлиги учун асосий номзод Юлиан Нагелсманн ҳисобланади. Роберто Де Зерби ёки Унаи Эмери захира варианти сифатида кўрилмоқда.

Амалдаги бош мураббий Томас Тухель ёзда “Бавария”ни тарк этади. Немис мутахассиси билан келишув 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган, бироқ томонлар шартномани муддатидан олдин бекор қилишга келишиб олган.

29-турдан кейин “Бавария” 63 очко билан Германия чемпионатида 2-ўринда бормоқда. 79 очко билан “Байер” аллақачон Бундеслигада ғолибликни қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Зинедин Зидан Бавария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made