БМТ Бош котиби Instagramʼда янги очган саҳифасида Орол фожиаси ҳақида фикр билдирди

Жамият

image

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Instagramʼда ўз саҳифасини очди ва фойдаланувчиларга Орол суратларини ҳам кўрсатди.

“Икки йил олдин Орол денгизига ташриф буюриб, замонамизнинг энг йирик экологик ҳалокатларидан бирининг гувоҳига айлангандим. Орол денгизи катталиги бўйича қачонлардир дунёдаги тўртинчи кўл эди ва унинг бир неча ўн йил ичида аста-секин қуриб бориши минтақа ҳукуматлари ҳамда жамоатчилиги учун қатор муаммоларни келтириб чиқарди. Менинг сафарим сайёрамизга нисбатан эътиборсизликнинг фожиавий асоратларини эслатиб қўйди, бироқ мен оқилона қўллаб-қувватлаш ёрдамида жамоатчилик ушбу ҳолатни ўзгартира олиши мумкинлигига ҳам шоҳид бўлдим”, - деб ёзади Бош котиб Instagramʼда.

Айни пайтда Гутерришнинг янги аккаунтида кўплаб фотосуратлар бор, обуначилари сони эса 42 минг нафарга етган.

Эслатиб ўтамиз, Антонио Гуттериш 2018 йил сентябрь ойида ўтказилган БМТнинг 73-ассамблеясида Марказий Осиёдаги замонавий сиёсий жараёнларда Ўзбекистон муҳим роль ўйнашини алоҳида таъкидлаган эди.

У Ўзбекистонда янги сиёсий ҳокимият юзага келганидан сўнг Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланганига бевосита ва шахсан гувоҳ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг