Бош прокурор ўринбосари ва икки бошқарма бошлиғи ҳибсга олинди...ми?

Жамият

image

Хорижий оммавий ахборот воситаларида жорий йилнинг 4 ва 5 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг бир нечта юқори лавозимли амалдори ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Унга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан 5 март куни Бош прокурор ўринбосари Ғайрат Ҳидоятов ва Прокурорнинг маъмурий суд ишларини юритишда ваколатларини таъминлаш бошқармаси бошлиғи Икром Исканов ушланган.

4 март куни эса Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармасининг бошлиғи Шоҳмуҳаммадбек Муҳамеджанов ва Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари Ёрқин Абдуллаев ҳибсга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 4 ва 5 мартда юз берган ҳибсга олишлар ҳақида “бундай маълумот мавжуд эмас” жавоб қайтаргани таъкидланган.

Қайд этилишича, ушланган шахслар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 205-моддаси (“Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш”) бўйича очилган жиноят иши фигуранти ҳисобланади. Бироқ ҳозирча Прокуратура тизимидаги амалдорларнинг ҳибсга олиниши ва жиноий иш ҳақида расмий маълумот берилмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура

Баҳолаганлар

592

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг