“Бўлаверади деб яшайверади, таҳлил қилмайди, телевизор кўрмайди”. Президент амалдорларни танқид қилди

Жамият

image
Президент Қудбиев ойлигини оқламаётгани ва тадбиркорлар ундан норозилигини айтди north_east

Президент Қудбиев ойлигини оқламаётгани ва тадбиркорлар ундан норозилигини айтди

Ўзбекистонда бир ой ичида 200 нафардан ортиқ мансабдорлар ишдан бўшатилди. Бу ҳақда бугун, 18 август куни Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотида маълум қилди.

“Бир ой ичида 200 нафардан кўпроқ раҳбарни ишдан олдик. Нимага? Аравани тортмаяпти. Нимага? Бугунги ҳаётга муносиб эмас. Бўлаверади деб яшайверади. Таҳлил қилмайди, телевизор кўрмайди. Дунёда нима бўляпти, қандай рақобат босиб келяпти, рақобатга қачон мос бўламиз, деган саволга жавоб топмаяпти. Шунинг учун биз улар билан хайрлашишга мажбур бўляпмиз”, дейди Президент.

Бундан ташқари, тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда Президент ёшларга мотивация берди. 

“Тадбиркорлик жуда оғир. Улар билан гаплашсангиз, экспорт қилиш, бозор топиш азоб дейди.  Улар кўп ўз устида ишлайди. Дунёни кезиб, ўрганиб келади. Уларга таъзим қилиб, раҳмат дейман. Сиз тадбиркорларга ҳавас қилиб, ҳар куни ўз устингизда ишланг. Мотивация фақат билим. Изланишдан, ўзингизни қийнашдан чарчаманг. Шунда Президент сизни ҳар доим қўллаб-қувватлайди”, дейди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев ойлигини оқламаётгани ва тадбиркорлар ундан норозилигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев амалдор тадбиркорлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made