Бурак Ўзчивитнинг ўғлига Тошкентдан уй совға қилиндими?

Маданият-санъат

image

Жорий йилнинг 14 апрель куни туркиялик таниқли актёр Бурак Ўзчивит ўғилли бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ижтимоий тармоқларда, хусусан, Rambler.ru сайтида актёр Бурак Ўзчивитнинг ўғлига Тошкентдан уй совға қилингани ва актёр ўғли номидан бу уйни мамнуният билан қабул қилиб олгани ҳақида хабар бермоқда.

Бу ҳақда ўзбек медиаси ҳам ҳақиқатдан йироқ хабарлар тарқатишни бошлади. Унда қайд этилишича, Бурак Ўзчивитга уй Тошкентнинг “Olmazor city” ҳудудида барпо этилаётган "Bizning uylar development” томонидан ҳадя қилинган.

QALAMPIR.UZ тарқалган хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида "Bizning uylar development” маъмурияти билан боғланди. Компаниядан маълум қилишларича, хабарлар асоссиз. На Бурак Ўзчивит ва на унинг ўғлига Тошкентдан уй совға қилинмаган.

Маълумот ўрнида, турк актёри бундан икки ой аввал Тошкентга келиб, “Bizning uylar development”нинг сотув офиси очилишида ва уйлар рекламасида иштирок этган эди. Бунинг учун у 376 минг 258 АҚШ доллари миқдорила гонорар олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг