Эрдўған бугун Германия Президенти билан учрашади

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 24 апрель куни Анқарада Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашади. Бу ҳақда Туркия Президентининг алоқа идораси маълум қилди. 

Билдирилишича, давлат раҳбарлари Президентлик мажмуасида учрашади. Расмий учрашувда Туркия ва Германия ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг барча жиҳатлари ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қадамлар муҳокама қилинади.

Бундан ташқари, Эрдўған ва Штайнмайер Исроилнинг Фаластин ерларига ҳужумлари ва минтақадаги мавжуд вазият, шунингдек, Украина ва Россия ўртасида давом этаётган можаро, Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни кўриб чиқади.

Учрашувда минтақавий ва халқаро масалалар ҳам кун тартибида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Эрдўған ва Штайнмайер ўтган йилнинг 17 ноябрь куни Берлинда учрашганди. Ўшанда Эрдўған Штайнмайерга Исроил фаластинликларнинг ўлими учун бадал тўлашини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Франк-Вальтер Штайнмайер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made