Эргашев Ғиёсовни Бухорога бориб “дўппосламоқчи”

Интервью

Профессионал боксдаги кўп йиллик фаолияти ва бир қатор салмоқли натижалари билан мухлислар меҳрини қозонган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев айни кунларда машғулотлардан қисқа танаффус олган.

Охирги марта ярим йил олдин ОАВга катта интервью берган Эргашев атрофида жуда кўп шов-шувли мавзулар, очиқланмаган маълумотлар тўпланиб қолганди. Қисқа муддатга Тошкентга келган Шоҳжаҳон Эргашев QALAMPIR.UZ'га интервью бериб, ўзи билан боғлиқ қатор гап-сўзларга изоҳ берди. Жумладан, бир неча йилдан буён бокс ишқибозларида катта қизиқишларга сабаб бўлаётган Эргашев ва Ғиёсовнинг ўзаро жанг ўтказиши мумкинлиги ҳақидаги шов-шувли янгиликлар, Эргашев фаолиятининг эртаси ва қийин ҳаёт йўлига оид саволларга спортчидан аниқ жавоблар олинди.

Спортчининг таъкидлашича, Шаҳрам Ғиёсов вазиятга реал қарамоғи лозим. Ижтимоий тармоқлардаги “видеожанглар”дан фойда йўқ, яхшиси масалани тезроқ рингда ҳал қилиш керак. Эргашев Шаҳрам Ғиёсов билан керак бўлса, Бухорода, Ғиёсовнинг маҳалласида жанг ўтказишга тайёр. 

Аксарият ўзбекистонлик мухлисларни яна битта савол ўйлантиради. Нега профессионал боксда ажойиб натижалар қайд этаётган Шоҳжаҳон Эргашевнинг ҳаваскор боксдаги фаолияти эсда қоларли даражада бўлмаган? Эргашев нимага Олимпиада ўйинларида иштирок этмаган? 

Юқорида келтирилган саволларга спортчи аниқ ва лўнда жавоб бериб, келгусида боксдаги аниқ режаларини ҳам маълум қилди.

Айтишича, у Elliminator жангида қатнашиб, ўз вазн тоифаси камарини тезроқ Ўзбекистонга олиб келиш ниятида. Эргашевнинг 20 йиллик фаолияти, унинг профбоксдаги мағлубиятсиз серияси ва кўп йиллик меҳнатлари ниҳоят уни ўз вазнида жаҳон бокси чўққисига олиб чиқиши мумкин.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев 1991 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2015 йилда профбоксда фаолиятини бошлаган спортчи ҳужумкор жанглари билан машҳурликка эришди. Ҳозирги вақтда Эргашев ярим ўрта вазнда IBF камари учун асосий номзод ҳисобланади. Ўзбекистонлик боксчи британиялик Жек Кеттеролга Elliminator жанги учун расмий таклиф юборгани маълум бўлганди, Кеттерол эса Эргашевга қарши рингга чиқишни истамаяпти, бироқ бу ҳолат узоққа чўзилмаслиги аниқ.

Шоҳжаҳон Эргашев билан видеоинтервьюни юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсов бокс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made