Эрондаги сув тошқинлари натижасида ҳалок бўлганлар сони ортмоқда

Олам

Эронда ёғаётган давомли жала туфайли бир қанча ҳудудларда кучли сув тошқинлари келиб чиқмоқда. Эроннинг жанубида жойлашган Шероз шаҳрида сел оқибатида камида 11 киши қурбон бўлган. Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Эроннинг тез тиббий ёрдам хизмати директори Пир Ҳусайн Куливанд қурбон бўлганлардан ташқари 45 киши жароҳатланганлигини маълум қилди. Улардан 30 нафари шифохонага ётқизилган.

Фавқулодда вазиятлар ва қутқарув ташкилотлари Эрон аҳолисига мурожаат билан чиқмоқда. Мурожаатда келтирилишича, Эроннинг жанубий ва ғарбий вилоятларида ёмғир ва сув тошқинлари сешанба куни ҳам давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг