Facebook ўзбекистонлик обуначиларидан хавотир олмоқда

Олам

image

Facebook ижтимоий тармоғи ўзининг ўзбекистонлик обуначиларини Тошкент шаҳрининг Сергели туманида содир бўлган портлашдан огоҳлантириб, уларнинг хавф жойда ёки хавф остида эканини текширмоқда. Ўзбекистон ҳудудидаги обуначиларга жўнатилаётган бундай сўровлар тармоқнинг Эслатмалар бўлимида бугун, 28 сентябр куни, тушдан кейин пайдо бўлди. 

"Кўплаб манбалар Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги Қипчоқ кўчаси бўйлаб жойлашган логистика объектида кучли портлаш ва ёнғин содир бўлганини хабар қилмоқда. Янгиланган маълумотларга кўра, 162 киши жароҳат олган, улардан 24 нафари шифохонага ётқизилган, 138 нафарига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган. Бир киши ҳалок бўлган", дея воқеа ҳақида умумий маълумот берилган Facebook хабарида.

Шунингдек,  ёнғин назоратга олингани, портлаш Inter Logistics компаниясида содир бўлгани,  шикастланишлар, жумладан, яқин атрофдаги турар-жой биноларига етган зарарлар эслатиб ўтилган.

"Дастлабки маълумотларда манбалар портлаш портловчи моддаларни нотўғри сақлаш билан боғлиқлигини тахмин қилган. Аммо аниқ сабаб ноаниқлигича қолмоқда. Аэропорт фаолиятидаги узилишлар ҳақида хабарлар йўқ. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишлаётгани сабабли узилишлар кузатилиши мумкин", деб NC4 мустақил халқаро фавқулодда алоқа агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар билан бўлишган ижтимоий тармоқ. 

Шундан сўнг,  Facebook ўзининг ўзбекистонлик обуначиларидан" Мен хавфсизликдаман" ёки "Менга алоқаси йўқ" тугмаларидан бирини танлашни сўраган. 

Бунда портлаш ҳудудига яқин бўлган Facebook фойдаланувчиси ўзининг хавфсиз жойда экани ҳақида тармоқни хабардор қилиши керак бўлади. 

Аммо айни пайтгача тармоқ нечта ўзбекистонлик фойдаланувчиларга бундай сўровлар юборгани номаълум.


Мақола муаллифи

Теглар

Facebook

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг