Францияда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди

Спорт

image

Жорий мавсумда Франция биринчи лигасининг энг яхши футболчиси эълон қилинди. Бу ҳақда Франция Профессионал футболчилар ассоциациясининг Твиттердаги расмий саҳифасида хабар берилди.

Мазкур совринга ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе лойиқ кўрилди. Мбаппе бу йўлда Анхель ди Мария (ПСЖ), Неймар (ПСЖ), Николя Пепе (“Лилль”) ва Ҳотам Бен-Арфа (“Ренн”) каби ўйинчиларни ортда қолдирди.

Лига 1’нинг якунига етаётган мавсумида Мбаппе 32 та гол уриб, 11 та ассистни амалга оширган. Маълумот учун, олдинда Франция биринчи лигасининг яна бир тур ўйинлари бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Мбаппе

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг