Футболчилар “Келажак бунёдкори” медалини қабул қилиб олди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) раҳбари Абдусалом Азизов Президент фармонига кўра “Келажак бунёдкори” медалига лойиқ кўрилган бир қатор футболчиларга мукофотларни топширди.

Кеча, 12 август куни U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасида ўтказилган Ўзбекистон-Эрон ўйинидан сўнг, Абдусалом Азизов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов футболчилар Абдуқодир Ҳусанов, Умарали Раҳмоналиев ва Аббос Файзуллаев билан учрашиб, уларга мукофотларни топширди.

Эслатиб ўтамиз, U-23 Ўзбекистон жамоаси Осиё чемпионати саралаши доирасидаги барча ўйинларда ғалаба қозониб, мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига йўл олди. Темур Кападзе шогирдлари тез кунда Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган Осиё ўйинларида ҳам иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусалом Азизов Аббос Файзуллаев Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made