Футзал: Осиё кубогининг амалдаги ғолиби турнирни тарк этди

Спорт

image

Айни кунларда Таиландда футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Бугун, 22 апрель куни гуруҳ босқичи 3-тури доирасида турнирнинг амалдаги чемпиони Япония қўшни Тожикистон билан куч синашиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Дастлаб 11-дақиқада “кунчиқар юрт” вакили Ишида ҳисобни очган бўлса, 25-дақиқада тожикистонликлардан Муҳаммаджон Шарипов ҳисобдаги мувозанатни тиклади.

Шундай қилиб, Япония “C” гуруҳида 4 очко жамғарган ҳолда мусобақа билан хайрлашадиган бўлди. Энди “самурайлар” шу йили Ўзбекистонда ўтадиган Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этолмайди. Мазкур гуруҳдан 1-турда Японияни сенсацион тарзда мағлубиятга учратган Қирғизистон ва бугун “самурайлар” билан дуранг ўйнаган Тожикистон плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. Квартетда 4-ўринни жанубий кореялик футзалчилар банд этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон футзал терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби аниқ бўлгани хабар қилинганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Япония Футзал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made