Гулнора Каримовага босим юзасидан Бош прокуратура изоҳ берди

Жамият

image

Аввалроқ, Гулнора Каримованинг ўғли кичик Ислом Каримов онасига босим ўтказилаётгани сабабли Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилгани ҳақида хабар берган эдик. У ўз мурожаатида онасининг олдига шифокорларнинг кириши чеклаб қўйилганини ёзганди.

Кичик Ислом Каримовнинг мазкур иддаосига аниқлик киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати билан боғландик.

Бош прокуратура Матбуот хизмати Гулнора Каримовага босим йўқлигини ва шифокорлар ҳам унинг олдига эркин кириши мумкинлигини таъкидлади.

“Гулнора Каримованинг олдига шифокорларнинг кириши учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Ҳатто у ўзи истаган шифокорларга кўриниши ҳам мумкин”, деди Бош прокуратура Матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова онаси билан тушган суратни Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштириши интернет фойдаланувчилари ўртасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Гулнора Каримова Бош прокуратура кичик Ислом Каримов

Баҳолаганлар

731

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг