Индиана штатидаги базмда отишма содир бўлди
Олам
−
18 Май 2019 5545 1 дақиқа
Индиана штати Болла университети яқинидаги кечада юз берган отишма натижасида камида етти киши жароҳат олди. Бу ҳақда шанба куни CNN телеканали хабар бермоқда.
Манси шаҳри полиция бошлиғи Жо Уинклнинг хабар беришича, отишмада яраланган уч кишининг аҳволи оғир бўлиб қолмоқда. Шунингдек, тўрт нафар яраланганларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Барча жароҳатланганлар штат шифохонасига юборилган. Ҳужум уюштирган шахс нима мақсадда бу ишни қилганининг сабаби маълум эмас.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь