Ислом Каримов: “Ўзбекистоннинг бойлиги 40-50 миллион аҳолини боқишга етади” (видео)

Бу қизиқ

Ўзбекистон эндигина мустақилликка эришган йилларда халқни боқиш қийин бўлгани кўпчиликка сир эмас. Бор-йўғи бир неча кунга етадиган буғдой қолгани, озиқ-овқат захирасининг таги кўрингани ҳақидаги гаплар лоф эмасди, айни ҳақиқат. Хўш, ўша вақт Ўзбекистон қашшоқмиди? Йўқ, шунчаки чўнтагидаги пулини ишлатолмасди, холос. Давлат мутақил бўлганидан кейин ҳам икки йил рубль билан олди-берди қилинганидан буни фаҳмлаш қийин эмас. 

Хўш, ўша вақтларда Ўзбекистоннинг табиий бойликлари қанча эди? Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан боғлиқ юқоридаги видео ушбу саволларга аниқлик киритади. 

Каримов видеода олтин, кумуш, ноёб ҳамма қимматбаҳо табиий неъматларга бойлигини алоҳида эътироф этади. Ислом Каримов сщзлари давомида Ҳаж амалларини бажариб келганини хотирлаб, энди ёлғон гапиришга ҳақи йўқлигини қайд этади. 

Ислом Каримовга кўра, Ўзбекистоннинг ўша вақтдаги табиий бойликлари нафақат 20 миллионлик, балки 40-50 миллионлик Ўзбекистон халқини боқишга бемалол етади. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ислом Каримов

Баҳолаганлар

307

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг