Исроил Мадримов нуфузли рейтингда 1-ўринга кўтарилди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов дунёга машҳур “BoxRec” бокс статистика сайти рейтинги пешқадамига айланди. Бу ҳақда “BoxRec” ўз саҳифасида маълум қилди.

“Мир Бокса” промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қилаётган 29 ёшли Мадримов ўтган ойда Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун кечган жангда мағлубият нималигини билмай келаётган россиялик Магомед Қурбоновни техник нокаутга учратди ва бу орқали ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси ўз вазнида “BoxRec” рейтингида етакчи бўлиб олди.

Шунингдек, Қурбонов устидан қозонилган ғалаба Мадримовга “The Ring” журнали ҳамда ESPN нашри рейтингларида кучли учликка кириш имконини яратди.

Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида Хоразм вилояти ҳокими Исроил Мадримовга уй совға қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Исроил Мадримов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made