Исроил раҳбарияти Эронга жавоб зарбасини бериш масаласида келиша олмаяпти – WSJ 

Олам

image

Исроил ҳарбий Вазирлар Маҳкамаси мамлакат ҳарбий раҳбарлари ўртасидаги келишмовчилик ва можаролар жойига айланди. Бу ҳақда манбасига таянган ҳолда Американинг “The Wall Street Journal” газетаси хабар берди.

Манбага кўра, муносабатларнинг мураккаблашуви мамлакат Бош вазири Биньямин Нетаньяху, Мудофаа вазири Йоав Галант ва ҳарбий Вазирлар Маҳкамаси таркибига кирувчи Мудофаа вазирлигининг собиқ раҳбари Бени Ганц ўртасида "Исроил давлати дуч келган энг катта қийинчилик” – Эроннинг 14 апрелдаги ҳужумига жавоб зарбасини белгилаш фонида юзага келмоқда. Муносабатларни ёмонлаштирган асосий омил бу “ҲАМАС билан қандай қилиб энг яхши муносабатда бўлиш мумкинлиги ҳақидаги баҳс” бўлмоқда.

"The Wall Street Journal" газетасининг ёзишича, уч раҳбар ўртасидаги ҳокимият учун кураш жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин, чунки Ғазодаги можаронинг Эрон билан кенгроқ минтақавий қарама-қаршиликка айланиши бутун Яқин Шарққа катта таъсир кўрсатиши, геосиёсий тартибни ўзгартириши ва келгуси ўн йилликлар учун Исроил-АҚШ муносабатларини белгилаши мумкин. 

“Шу билан бирга, етакчилар ўртасидаги асосий можаро Нетаньяхунинг Ғазодаги можаро бўйича мустақил қарор қабул қилиш истаги ҳамда Галант ва Ганцнинг уни қарор қабул қилишдан четлатишга интилишида бўлмоқда”, дейилади хабарда.

Эрон ва Исроил зиддиятининг кескинлашуви

1 апрель куни Исроил Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига ҳаво ҳужуми уюштирди. Ҳужум оқибатида Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг 7 нафар аъзоси ҳалок бўлди, улардан икки нафари генерал даражасида эди.

Эрон Исроилнинг консулликка ҳужуми ўз ҳудудига қилинган ҳужум эканини ва у ўч олишини айтди.

Исроил ҳам Эрон ҳужумларига жавоб беришини эълон қилди.

14 апрелга ўтар кечаси Эрон Исроилга юзлаб камикадзе дронлари, баллистик ва қанотли ракеталар билан ҳужум уюштирди ва баъзи ҳарбий нишонларга зарба берилганини айтди.

Исроил ҳужумларнинг аксарияти ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан тўхтатилганини билдирди, бироқ битта ракета мамлакат жанубидаги ҳарбий базага тегди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ CNN телеканали исроиллик расмийга таяниб, Исроил Эрон ҳужумига жавоб бериш ниятида экани, ҳозирда жавоб кўлами аниқланаётганини хабар қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Биньямин Нетаньяху Йоав Галант Бенни Ганц

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made