Исроил Рафаҳ ўтиш жойи яқинидаги ҳудудларга зарба берди (видео)

Олам

image

Геноцидда айбланган Исроил армияси блокададаги Ғазо сектори ва Миср чегарасидаги Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти яқинида жойлашган ҳудудларга ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Фаластиннинг WAFA расмий ахборот агентлиги хабар берди.

Манбага кўра, Исроил армияси ҳарбий техникани Фаластин анклавининг жанубидаги назорат-ўтказиш пунктидан деярли 200 метр узоқликда жойлаштирган. Айрим бинолар томон ракеталар учирилган, артиллерия бўлинмалари нафақат Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти, балки Керем Абу Салим назорат-ўтказиш пунктига ҳам яқин жойлашган ҳудудларни ўққа тутган.

ҲАМАСга яқинлиги билан танилган “El-Aksa TV” Ғазо секторидан Рафаҳ назорат пункти ҳудуди кучли ўққа тутилганини тасдиқлади. Гувоҳларнинг хабар беришича, Исроил ҳаво кучлари назорат пункти яқинидаги ҳудудларга зарбалар берган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония Фаластин ҳаракати Қатар ва Мисрнинг Ғазо секторида нисбий ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини қабул қилиш қарорини эълон қилган эди. Бунинг ортидан Исроил ҳарбий Вазирлар Маҳкамаси Рафаҳга ҳужумларни давом эттиришга қарор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҲАМАС Рафаҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made