Ўзбекистон - Финляндия сиёсий маслаҳатлашувлари ўтказилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон - Финляндия сиёсий маслаҳатлашувларининг саккизинчи раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов, Финляндия томонига ТИВнинг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича департаменти бош директори Маймо Ҳенрикссон раҳбарлик қилдилар. 

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатлар кун тартиби, шунингдек, «Ўзбекистон - Европа иттифоқи» шаклидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, томонлар ўзаро манфаатли барча соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш учун улкан салоҳиятга эга ва икки томонлама алоқаларни кенгайтиришга тайёр.

Шу нуқтаи назардан, сўнгги йиғилиши 2002 йилда бўлиб ўтган савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг фаолиятини қайта тиклаш таклифи кўриб чиқилди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий масалаларнинг муҳим жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди. Музокараларда Финляндия элчиси Мария Элина Лиивала иштирок этди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Финландия

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар