Қорабоғдаги Россия-Туркия мониторинг маркази ўз ишини якунламоқда

Олам

image

Қорабоғ можароси ҳудудида ўт очишни тўхтатиш ва ҳарбий амалиётларни кузатиш бўйича Россия-Туркия қўшма маркази ўз ишини якунламоқда. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Зеки Актурк журналистларга маълум қилди. 

“Россия Федерацияси ва Озарбайжон билан келишилган ҳолда, 2021 йил 30 январда Ағдам шаҳрида Туркия Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги меморандум доирасида ҳамда Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш режимини кузатиш ва бузилишларнинг олдини олиш мақсадида тузилган Туркия-Россия қўшма марказининг миссиясини якунлаш бўйича ишлар давом этмоқда”, дея Актуркнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Анадолу” агентлиги. 

2020 йил 9 ноябрь куни Россия Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар. Россия раҳбари ўшанда айтганидек, Озарбайжон ва Арманистон томонлари ўз ишғол қилган позицияларида қолмоқда, Россия тинчликпарвар кучлари эса минтақада жойлаштирилади. Ҳулуси Акар ва Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ўртасида 11 ноябрь куни видео алоқа орқали ўтказилган музокаралар натижасида Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш ва уч томонлама келишувлар шартларига риоя этилишини назорат қилиш учун қўшма Россия-Туркия марказини яратиш бўйича меморандум имзоланган эди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 апрель куни Озарбайжон Президентининг ёрдамчиси – Президент маъмурияти ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Ҳикмат Ҳожиев Россия ва Озарбайжон олий раҳбариятининг қарорига кўра, шу куни Россия тинчликпарвар қўшинларини Қорабоғ ҳудудидан муддатидан олдин олиб чиқиш бошланганини маълум қилди. 

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Қорабоғдан россиялик тинчликпарвар кучларни олиб чиқиш бошланганини тасдиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made