Қозоғистон аэропортларида ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Олам

image

Бугун, 1 майдан бошлаб Қозоғистон аэропортларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бу ҳақда мамлакат Транспорт вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси хабар берди.

Билдирилишича, мамлакатнинг барча аэропортларида, вокзал, автотураргоҳлар ва йўловчи терминаллари яқинидаги ҳудудларда хавфсизликни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар йўлга қўйилган. 

Тақиқланган нарсаларни олиб ўтишнинг олдини олиш учун йўловчилар терминалига киришда биринчи скрининг линияси жорий этилган. 

Шу сабабли йўловчилардан рейсларга рўйхатдан ўтиш учун аэропортларга эртароқ келишлари сўралган. 

"Янги тартиб фуқаро авиацияси ҳаво транспорти инфратузилмасининг авиация хавфсизлиги ҳолатини профилактика қилиш ва баҳолаш билан боғлиқ", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ҳудудига кирмоқчи бўлган 20-35 ёш оралиғидаги хорижликларга нисбатан назорат тадбирлари кучайтирилгани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон аэропорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made