Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон энергетика тизимларини бирлаштиради

Жамият

image

Қозоғистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон энергетика вазирликлари раҳбарлари Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида республикалар энергетика тизимларини ўзаро боғлаш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Имзоланган меморандумнинг мақсади Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика тизимларини ўзаро боғлаш лойиҳасини амалга ошириш доирасидаги ҳамкорликнинг асосий шартларини белгилашдан иборат”, дейилади вазирлик хабарида.

Ҳужжатга кўра, давлатлар Каспий денгизи туби бўйлаб ва бошқа давлатлар ҳудудида юқори вольтли кабель ётқизиш орқали энергия тизимларини улаш имкониятларини ўрганади.

Қозоғистон Энергетика вазири Алмасадам Саткалиевнинг қайд этишича, аввалроқ Каспий денгизи туби бўйлаб чуқур денгиз кабелини ётқизиш бўйича техник шартлар лойиҳаси ишлаб чиқилган.

“Техник топшириқлар доирасида халқаро узатиш йўлакларини ривожлантириш (молиялаштириш, даромадлар оқими ва мулкчилик) ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатларига яшил энергияни сотиш бўйича таклиф этилаётган бизнес модели ишлаб чиқилади”, дейди Саткалиев.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳани амалга оширишнинг асосий ёндашувлари аллақачон келишилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон энергетика тизимлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made