Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 6 - 8 май кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 6 майда ёғингарчилик кутилмайди. 7-8 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6 майда 12-17 даража, 7-8 майда 14-19 даража, кундузи 6-7 майда 25-30 даража, 8 майда 23-28 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 6 майда ёғингарчилик кутилмайди. 7-8 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. 6 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 25-30 даража; 7-8 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 29-34 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража; 7 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража; 8 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 26-31 даража; 7 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 29-34 даража; 8 майда кечаси 15-20 даража, кундузи 29-34 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 6 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, 7-8 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 6 майда 22-27 даража; 7-8 майда 25-30 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 6 майда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. 7-8 майда ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида (2000 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 6 майда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 11-16 даража; 7 майда кечаси 5-10 даража, кундузи 10-15 даража; 8 майда кечаси 5-10 даража, кундузи 15-20 даража бўлади. 

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made