Хитой ўзининг биринчи электр самолётини синовдан ўтказди

Технология

image

Енгил икки ўриндиқли AG60E электросамолёти Хитойда синов парвозини амалга оширди. Бу ҳақда China Aviation Industry General Aircraft Corporation ишлаб чиқарувчиси маълум қилди.

Синов парвози Ханчжоунинг Цзяньде шаҳридаги Цяньдаоху фуқаро авиацияси аэропортида амалга оширилган. AG60E  узунлиги 6,9 м, қанотлари кенглиги 8,6 м, максимал тезлиги 185 км/соат. 

“Электр самолётлари авиация тарихининг аксарият қисми учун хаёлдан бошқа нарса бўлмаган”, деб таъкидлайди “The New York Times” нашри.

Бироқ, батареялар ва бошқа компонентлардаги технологик инновациялар миллиардлаб доллар сармоя билан биргаликда электр парвозини амалга оширишга имкон берди. Электр самолётлари парвоз пайтида зарарли чиқиндилар чиқармайди, шунингдек, оддий вертолётлар ва самолётларга қараганда бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш осонроқ.

Бироқ ҳали ҳам электр самолётлари машҳур бўлмаслиги ва фақат қисқа масофаларга парвозларни амалга ошириши кутилмоқда.

AeroDynamic Advisory авиация консалтинг компанияси бошқарувчи директори Кевин Майклснинг айтишича, бугунги кунда электр авиацияси олдида турган муаммолар ХХ аср бошларида автомобилсозлик саноати олдида турган муаммоларга ўхшайди.

У ўша пайтда дунёда ўзига хос ёндашувга эга бўлган бир неча юзлаб ишлаб чиқарувчилар борлигини, шу билан бирга, йўллар, светофорлар ва суғурта йўқлигини, аммо бу соҳа ривожлана олганини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой электр самолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг