“Кўзингни оч!” Россия Арманистонни огоҳлантирди

Олам

image

Жорий йилнинг 5 апрель куни бўлиб ўтадиган "Арманистон-Европа Иттифоқи-АҚШ" форматидаги учрашув Россия манфаатларига зиддир. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ўз Telegram-каналида ёзди.

Захарованинг таъкидлашича, ушбу учрашувдан мақсад – Жанубий Кавказда хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорликнинг мавжуд механизмларини заифлаштиришга қаратилган.

“Бундай воқеалар бизда хавотир уйғотади, чунки АҚШ ва Европа Иттифоқи вакиллари ҳамкорларимизга уларнинг асосий эътибори фақат Россияга қарши душманликдан иборат эканлигини уқтиради”, деб ёзган у ўз саҳифасида.

Захарованинг қўшимча қилишича, бундай учрашувлар минтақадаги аксарият мамлакатлардаги барқарорликка таҳдид солади. Жумладан, АҚШ ва унинг иттифоқчилари учун Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамдўстлик эмас, балки Жанубий Кавказни уруш ўчоғига айлантириб, ўзининг бузғунчилик кайфиятини сочиш кўпроқ манфаатли.

"Расмий Ереван ўзини вазият қайси томонга оғаётганини тушунмаётгандек кўрсатиши ҳам жумбоқли. Ахир, бутун дунё кўз ўнгида Арманистон ўз халқининг туб манфаатларига мутлақо зид бўлган коллектив Ғарбнинг қўғирчоғига айлантирилмоқда”, деган Захарова.

Эслатиб ўтамиз, Арманистон парламенти спикери Ален Симонян мамлакат Европа Иттифоқига қўшилишга тайёрлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Арманистон Мария Захарова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг