Маданий мерос объектларини реставрация қилишга Корея маблағлари жалб қилинади

Олам

image

Кеча, 8 март куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Корея Республикасига ташриф буюрди. Ташриф доирасида Кореянинг Маданият, спорт ва туризм вазири Ду Жонхван билан учрашди.

Учрашув доирасида икки давлат ўртасида бир қатор битимлар имзоланиши келишиб олинди, улар қуйидагилар:

  • икки давлатда Маданият кунларини ўтказиш;
  • Ўзбекистонда маданий мерос объектларини консервация ва реставрация ишларини ҳамкорликда олиб бориш ва унга Корея давлатининг грантларини жалб этиш;
  • Осиё маданият марказида ўзбекистонлик мутахассисларини малакасини ошириш;
  • Кореянинг маданият йўналишидаги таълим масканлари билан ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистонда Корея маданият мактабларини очишдир.

Шу билан бирга, Бахтиёр Сайфуллаев Кореянинг Маданият, спорт ва туризм вазирини Сурхондарё вилояти Термез шаҳрида 5-10 апрель кунлари бўлиб ўтадиган Халқаро Бахшичилик санъати фестивали ҳамда Самарқанддаги "Шарқ тароналари" халқаро фестивалига фаҳрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун таклифномаларни шахсан топширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Жанубий Корея маданий мерос

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

2.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг