Марказий Осиёда янги ўйинчилар ва янги қоидалар пайдо бўлди – TALAP

Бу қизиқ

image

Марказий Осиё яна бир бор "Буюк шахмат доскаси"га айланди. Фақат бу сафар ўйинчилар ҳамда қоидалар ўзгарган. Бу ҳақда Қозоғистондаги TALAP мустақил таҳлил маркази экспертларига таяниб, Американинг "EurasiaNet" нашри ёзди.

Қайд этилишича, эндиликда Британия империяси ўрнига Хитой Россия билан минтақага ўз таъсирини ўтказиш учун курашмоқда.

“Буюк ўйин” 19-асрда икки империя – Британия ва Россия империяларининг Ўрта Осиёга таъсир ўтказиш учун курашини англатарди. Экспертларнинг фикрича, булар тарихда қолгандек туюлади, аммо ҳозир тарих бироз бошқача кўринишда такрорланмоқда.

Ҳозир сиёсат ва ҳарбий ҳаракатлар ўрнига иқтисодий таъсир воситалари кенг қўлланилмоқда ва Буюк Британия ўрнига Хитой қанчалик Россиянинг дўстидек кўринмасин, баҳайбат "айиқ"нинг рақибига айланган. Ўйин қоидасидаги яна бир тафовут шундаки, ҳозир Марказий Осиё давлатларида ҳам ўйин натижасига мустақил таъсир кўрсатиш имконияти маълум даражада мавжуд.

“Бу ўзгаришлар Марказий Осиёдаги геоиқтисодий тортишиш марказини ўзгартирди. Хитой минтақанинг энг йирик савдо шериги сифатида Россияни сиқиб чиқарди. Шу билан бирга, умумий тенденция савдо ҳамкорларини диверсификация қилишга қаратилган. Ғарбнинг Марказий Осиё савдосидаги улуши ҳозирги динамикада ўсишда давом этади”, дейилади таҳлилда.

2022 йилдан бошлаб кўп векторли сиёсат туфайли Марказий Осиё давлатлари Европа, Шимолий Америка, Жануби-Шарқий Осиё ва Яқин Шарқ бозорларида ўз иштирокини сезиларли даражада кенгайтирди. Россия-Украина можароси бошланганидан бери Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқалар сезиларли даражада мустаҳкамланди. Минтақа давлатлари ҳар томондан АҚШ ва унинг иттифоқчиларига душман давлатлар – Афғонистон, Эрон, Хитой ва Россия қуршовида бўлган оғир шароитларда Ғарб дунёси билан муносабатларни ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Ғарб сармоясининг ортишига Марказий Осиёда қонунчиликдаги тартибсизлик, айрим мамлакатларда қонунларнинг кучи йўқлиги, суд тизимининг мустақил эмаслиги тўсқинлик қилмоқда. Муаммони бартараф этиш учун солиққа тортишни тартибга солиш ва дўстона инвестиция муҳитини яратиш керак бўлади. 

"Минтақа давлатлари ҳам халқаро, ҳам маҳаллий компаниялар ва инвесторлар учун мавжуд институционал, тартибга солувчи тўсиқларни олиб ташлашлари керак. Шунингдек, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, адолатли ва очиқ рақобатни қўллаб-қувватлаш, бизнес учун қулай солиқ қоидаларини жорий этиш, савдо, божхона ва логистика стандартларини тартибга солиши муҳим", дейилади таҳлил маркази экспертларининг хулосасида.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Хитой Марказий Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made