Меъморлар Нотр-Дам де Пари томида мева ва сабзавот етиштирмоқчи
Олам 12 Май 14:55 1258
image

Бир гуруҳ француз архитекторларининг лойиҳасига кўра ибодатхона томини ойнаванд бўлиши ва унда боғ барпо этиш мўлжалланган.

Ушбу ғоя муаллифи Vincent Callebaut Architectures бюроси  собор томи ва минораси ойнаванд бўлиши, таъмирлашда эса эман ва углерод толасидан фойдаланишни таклиф этмоқда.

Нотр-Дам-де-Пари ибодатхонаси томи бу ғоя сабаб доимо ёруғ ва энергия тежамкор бўлибгина қолмай, ўзини-ўзи иситади ва электр билан таъминлай олади, дейилади мақолада.

Лойиҳага кўра, соборнинг устига ўрнатиладиган ойнали каркас углерод, водород, азот ва кислороддан иборат бўлиб қуёш нурини ўзига шимади ва уни электр энергияга айлантиради. Бу энергия сабор бўйлаб тарқалади, дейилади VCA француз архитектура бюроси сайтида.

Шунингдек, меъморлар парник эффекти содир бўлмаслиги учун шиша қопламали очиладиган плиталар орқали ҳаво алмашув тизимини барпо этишни режалаштирмоқда. 

Лойиҳа Palingenesis деб номланиб, бу сўз грекчада “қайта туғилиш”, “янгиланиш” деган маънони билдиради. Ушбу лойиҳа амалга ошириладиган бўлса, бу ерда нафақат мустақил энергия таъминоти яратилади, балки ҳар йили ҳар хил турдаги 21 тонна мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш имкони яратилади. 

Лойиҳа муаллифларининг айтишича, ушбу боғда етиштирилган мева ва сабзавотлар ташриф буюрувчи сайёҳларга сотилади. Бу эса моддий жиҳатдан ҳам ўзига хос ечим ҳисобланади.   

Аввал хабар қилганимиздек, 15 апрель куни Париждаги Нотр-Дам де Пари ибодатхонаси йирик ёнғин натижасида ёниб кетди. 15 соат аланга ичида қолган собор Биби Марям ибодатхонасининг том қисми бутунлай ёниб кетган эди.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 3.0