“Милан” мураббийлиги учун асосий номзод маълум бўлди

Спорт

image

“Интер” ва Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Антонио Конте ёзда “Милан” клубининг бош мураббийига айланиши мумкин. Бу ҳақда “Football Italia” хабар берди.

Манбага кўра, “россонерилар” раҳбарияти 54 ёшли италияликдан бошқа номзодларни кўриб чиқмаяпти. Қайд этилишича, “Милан” бошлиқлари катта эҳтимол билан Пиолига мавсум охиригача ишлашга рухсат беради, шундан сўнг улар Контени жамоага таклиф қилади.

Конте мураббийлик фаолияти давомида “Челси”, “Ювентус”, “Интер”, “Аталанта”, “Сиена”, “Бари” ва Италия терма жамоасини бошқарган. Мутахассиснинг сўнгги жамоаси “Тоттенхем” бўлди. Антонио ўтган йилнинг март ойи охирида Лондон клубини тарк этганди.

Айни дамда “Милан” Италия чемпионати турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Пиоли шогирдлари 18 турдан сўнг 36 очко жамғарди. Жамоа ва чемпионат етакчиси “Интер” ўртасидаги фарқ 9 очкони ташкил этади. Шунингдек, “россонерилар” Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 3-ўринни эгаллаб, ЕЧЛни тарк этди ва ҳозирда “қизил-қоралар” Европа лигаси плей-офф ўйинига тайёргарлик кўрмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Милан Антонио Конте

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг