Иньеста “Барселона”га қайтиш ниятида
Спорт 06 Апрель 16:50 1416
image

Япониянинг “Виссел Кобе” клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Сlubdeldeportista нашрига берган интервьюсида “Барселона”га қайтиш нияти ҳақида гапириб ўтди.

“Агар ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида, қайтган бўлардим. Аммо келажакда бизни нима кутаётганини билмаймиз. Келажак учун узоқ муддатли режалар тузиш қийин. Ўзимга мос ролда ўйнамоқчиман. Шундагина узоқ йиллар тўплаган тажрибамни қолганлар билан баҳам кўришим мумкин”, деб айтиб ўтган Иньеста.

Иньеста “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У Каталония клуби сафида 674та учрашувда майдонга тушиб, 57та гол урган ва 32та соврин қўлга киритган. 2018 йилнинг ёзида ярим ҳимоячи эркин агент сифатида “Виссел Кобе” сафига ўтган эди.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 2.9
Теглар