Milliy Cola ва “Вақф” фонди Рамазон ойи учун келишув имзолади

Бизнес

image

Рамазон – хайр-саховат, бағрикенглик ва эҳсон ойи! Бу ойда яхши амаллар 70 баробардан 700 баробаргача кўпайтириб ёзилади, шунинг учун ҳам халқимиз бу ойда қўлдан келганча ёрдамга муҳтож бўлган аҳолига мурувват кўрсатишга ҳаракат қилади.

Ўзбек компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган Milliy Cola ва Sayhun бренди Рамазони шариф ойи давомида савдодан тушадиган даромаднинг бир қисмини "Вақф" хайрия жамоат фондига йўналтириш бўйича келишув имзолади. Бу маблағ етим болалар эҳтиёжларига, улар учун кийим-кечак, дори-дармон сотиб олишга ва аҳолининг бошқа муҳтож қисмини қўллаб-қувватлашга сарфланади.

"Эндиликда ўзимизда ишлаб чиқарилаётган бу юқори сифатли салқин ичимликни сотиб олиш орқали сиз ҳам чанқоғингизни қондирасиз, ҳам савобли ишга ўз ҳиссангизни қўшасиз", дейди фонд раҳбари Исохон ака Абдуллаев.

Савобли ишларнинг катта-кичиги бўлмайди, бундай саховат ва раҳмат ойида барчангизни бу хайрли ишда елкадош бўлиб, муҳтож ва етим-есирларни қўллаб-қувватлашга ўз ҳиссангизни қўшишга чорлаб қоламиз.

☎️Телефон: +998996660666

Сайт: www.sayhun.uz

instagram: milliycola

Info: [email protected]

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг