Мирзиёев ҳам Ғалаба паради учун Москвага боради

Жамият

image

9 май куни бўлиб ўтадиган Ғалаба парадининг фахрий меҳмонлари орасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бўлади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган ҳарбий параднинг фахрий меҳмонлари – Беларусь резиденти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон етакчиси Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон , Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Куба Президенти Мигель Диас-Канел Бермудес, Лаос Президенти Тонглоун Сисулит, Гвинея-Бисау Республикаси Президенти Сисоку Эмбало бўлиши кутиляпти.

“Путин билан биргаликда давлат раҳбарлари Номаълум аскар қабрига гул қўйиш маросимида ҳам қатнашади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Москва Мирзиёев парад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made