Мирзиёев Германиядаги иқтисодий форумда иштирок этди

Жамият

image

Бугун, 29 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси томонидан ташкил этилган иқтисодий форумда иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Қайд этилишича, Президент Мирзиёев “Марказий Осиё – Германия” иқтисодий форумига мунтазам тус бериб, навбатдаги учрашувни Ўзбекистонда, барча мамлакатларнинг ишбилармон доиралари иштирокида ўтказишни таклиф қилган.

Шунингдек, Президент глобал миқёсдаги ишонч инқирозининг жаҳон бозорларига салбий таъсир кўрсатаётган, муқобил савдо-логистика йўналишларини излашга мажбур қилаётган оқибатларини бугун мамлакатларимиз ҳам сезаётганини айтган.

“Эндиликда бу умуман бошқача, кучли ва жипс минтақа. Мамлакатларимиз биргаликда замонавий таҳдидларга самарали қарши турмоқда, барқарор ўсишни намойиш этмоқда”, деган Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия форум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made