Мирзиёев ТДТ бош котибини қабул қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 30 октябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) бош котиби Кубаничбек Омуралиевни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга раислиги доирасида биргаликда амалга оширилган ишлар натижалари ва унинг бўлажак саммитига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилган. 

Шунингдек, ТДТ доирасида савдо, “яшил” иқтисодиёт, инвестициялар, инновациялар, транспорт ва логистика, туризм, экология, ёшларга оид сиёсат, туркий халқларнинг маданий ва тарихий меросини оммалаштириш соҳаларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган. 

Ўтган даврда туркий давлатларнинг кўп томонлама шериклиги янги суръат билан ривожлангани, юздан ортиқ тадбирлар ўтказилгани ҳамда амалий ҳамкорлик учун қатор янги майдонлар ташкил этилгани алоҳида таъкидланган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 ноябрь куни Остона шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг ўнинчи юбилей саммити бўлиб ўтади. Йиғилишда ташкилотга аъзо давлат раҳбарлари: Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, шунингдек, ТДТ кузатувчи-давлатлари – Венгрия ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев қабул ТДТ Кубаничбек Омуралиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made