Мирзиёев ва Раҳмон Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини очиб берди

Жамият

image

Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида мамлакатнинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбарлари рамзий тасмани кесиб, Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб берди. Икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Президентлар элчихона биносида дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Қайд этилишича, элчихонада мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган ишларни самарали ташкил этиш учун барча шароитлар яратилган.

Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон элчихона Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made