Наманганда 3,7 магнитудали зилзила бўлди

Жамият

image

Бугун, 5 май куни Наманган вилоятида маҳаллий вақт билан соат 13:16 да  3,7 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди. 

Қайд этилишича, зилзила эпицентри Косонсой туманида бўлган. Зилзила координаталари: 41,25 градус шимолий кенглик; 71,54 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,7. Чуқурлик 14 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 194 км жанубий-шарқда жойлашган.

Зилзила кучи қуйидаги ҳудудларда сезилган:

  • Косонсой туманида 3 балл,
  • Янгиқўрғон туманида 2-3 балл,
  • Чортоқ туманида 2 балл,
  • Наманган шаҳрида 2 балл,
  • Тўрақўрғон туманида 2 балл.

Мақола муаллифи

Теглар

Наманган зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made