Наманганнинг бош солиқчиси тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши билан Шуҳратали Тойирович Имомов Наманган вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Шуҳратали Имомов тайинловга қадар Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. У солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси ҳисобланади.

Маълумот учун, Шуҳратали Имомов 1977 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. У 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қашқадарё вилояти солиқ бошқармасига 2023 йилдан бери Самарқанд вилояти солиқ бошқармасини бошқариб келаётган Сирожиддин Эшматов бошлиқ этиб тайинланганди. Унинг ўрнига эса Элёр Толлиев Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Шухратали Имомов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made