Нюша узоқ вақтдан сўнг Россияга қайтди

Маданият-санъат

image

“Цунами”, “Где ты, там я” каби қўшиқлари билан машҳур бўлган россиялик хонанда Нюша (Нюша Владимировна Шурочкина) узоқ вақтдан сўнг мусиқий кечада иштирок этиш учун Россияга қайтди. Бу ҳақда “Газета.ru”нашри хабар берди.

Хонанда 5 декабрь куни Горький номидаги Москва бадиий театрида “Яндекс мусиқаси” танловининг 2023 йилги тақдирлаш маросимида қатнашиш учун Россияга келган. 

Гап шундаки, Нюша 2022 йилда мамлакатдаги беқарор сиёсий вазият сабабли Россиядан кўчиб кетганди. У ушбу вазиятни турмуш ўртоғининг кўп иш сафарларида бўлиши билан изоҳлаган. Шундан сўнг, хонанда мамлакат тадбирларида кам кўриниш беришни бошлади. Сўнгги бор у Россияга жорий йилнинг ёзида Леонид Агутин IV мусиқа форумида қатнашиш учун ташриф буюрганди. Сўнгги 5 ойдан бери у биринчи марта Россиядаги тадбирда яна пайдо бўлди.

Маълумот учун, Нюша 1990 йил 15 августда мусиқачилар оиласида туғилган. Отаси Владимир Вячеславович Шурочкин  "Тендер Май" мусиқий гуруҳининг собиқ аъзоси, қўшиқчининг бўлажак продюсери эди. Онаси Ирина Владимировна Шурочкина эса ёшлигида рок гуруҳида куйлаган. Хонанданинг санъатдаги шахсий карьерасини 2007 йил "СТС супер юлдузни кашф қилади" телевизион танловида ғолиб бўлиш билан бошлаган. 

У турмуш ўртоғи Игор Сивов билан 2017 йилнинг ёзида турмуш қурган. Ҳозирда жуфтлик 2 нафар фарзанди билан Дубайда яшайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик хонанда Эдуард Шарлот Россияга қайтган ва ҳибсга олинганди. Шундан сўнг у судда россияликлардан кечирим сўради.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Москва Яндекс Цунами Нюша

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг