ОЧЛ. “Насаф” “Ал-Файсали”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Спорт

image

Бугун, 27 ноябрь куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг 5-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди. Унда Қаршининг “Насаф” клуби Иорданиянинг “Ал-Файсали” жамоасига қарши баҳс олиб бориб, 3:1 ҳисобда ғалаба қозонди.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари биринчи бўлимни бироз муваффақиятсиз бошлади, тайм якунида меҳмон жамоа вакили Розиқ Бани Ҳани ҳисобни очди. 

Иккинчи бўлим бошида эса қаршиликлар Лима Крузнинг голи эвазига мувозанатни тиклади. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Зафармурод Абдураҳматов супер гол уриб, “Насаф”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

Баҳснинг 68-дақиқасида захирадан майдонга туширилган Марко Станоевич жарима зарбасини тўғри амалга оширди ва ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади. Шу тариқа ўзбекистонлик футболчилар 3:1 кўринишидаги ҳисоб билан меҳмон жамоадан устун келди. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 27 ноябрь куни Олмалиқнинг ОКМК клуби ҳам ўз уйида ўйин ўтказмоқда. Улар Олмалиқ шаҳридаги марказий стадионда Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоаси  билан куч синашмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ОЧЛ Насаф Ал-Файсали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг